Озиқ-овқат маҳсулотлари учун қоплар

Истеъмол товарлари учун мукаммал ўрам қандай кўринишда бўлиши керак?

У ўрам ичидаги нарсаларни сақлаши ва харидорлар учун жозибадор бўлиши, лекин шу билан биргаликда арзон ҳам бўлиши керак. 

Полипропилен матодан тайёрланган кўркам қоплардан чакана савдода кўпроқ фойдаланилади.

Барча кўрсатиш

Сўнгги истеъмол товарларини ўраш учун, орқа томондаги тасвирлар фотографик жиҳатдан сифатли кўриниши учун мато полипропиленли плёнка билан кешланади. Шу сабабли маҳсулотни реклама жиҳатидан тақдим этиш ва штрих кодни аниқ жойлаштириш самарали таъминланади. Оғирлиги 10 кг дан ортиқ бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари, масалан, гуруч, нонушта учун донли маҳсулотлар ва ҳайвонлар учун ем-хашаклар, анъанавий қоғоз қопларга нисбатан янги қопларга ишончли ва арзон ўралади, бундан ташқари полипропилен матодан тайёрланган қоплар иккинчи марта ишлатишга ҳам яроқлидир.

Улар қуйидаги афзалликларга эгадир:

  • Енгил ва мустаҳкам
  • Кўпга чидайди
  • Моддий харажатлар кам
  • Ишлаб чиқариш рентабеллиги
  • Экологик тоза
  • Иккиламчи қайтадан ишлаш имконияти 100%

 

Компания ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг юқори сифати ва бозор талабларига жавоб берувчи кенг ассортиментдаги полимер маҳсулотлар ишлаб чиқариш билан шуғулланади.

Бугунги кунда МЧЖ шаклидаги «SIRDARYO MEGA LUKS» Қўшма корхонаси ўз маҳсулотларини енгил саноат, тўқимачилик, озиқ-овқат ва кимё саноатларига етказиб бермоқда ва Ўзбекистон корхоналарини сифатли маҳсулот билан таъминламоқда.

Полипропилен қоплар – универсал ўрам бўлиб, ўраш ва қадоқлаш соҳасида кенг қўлланилади. Ун учун қоплар, ёрма, макарон учун қоплар, хўжалик қоплари. Полипропилен қоплардан на фақат озиқ-овқат маҳсулотларини қадоқлаш, жойлаштириш ва сақлаш учун фойдаланилади, шунингдек улардан турли сочилувчан моддалар ва қурилиш материалларини қадоқлашда ҳам фойдаланиш мумкин. Полипропилен қоплар ишлатилишидаги сифати бўйича зиғир толали, жут қоплар ва қоғоз қоплардан афзалроқдир. Полипропилен қоплар кимёвий жиҳатдан барқарор хусусиятга эга ва чиримайди. 

Полипропилен қоплар:  25 дан –  120 кг гача

Ўлчамлари: 45х75, 45х85, 50х80 50х85, 50х100 55х105, 56х115, 58х105, 58х108, 95х130см. 

Қопнинг оғирлиги:  35 дан – 300 граммгача. 

Ўрамда: 500 ва 1000 дона.      

  1. Қоплар озиқ-овқат маҳсулотлари, шакар, туз, ун, ёрма, уруғлар, макарон маҳсулотлари, омухта емларни қадоқлаш учун мўлжалланган. 
  2. Ноозиқ-овқат маҳсулотлари учун қоплар: қурилиш материаллари, химикатлар, ўғитлар, керамзит, торф, шунингдек транспорт компаниялари учун майда юкларни ўраб жойлаштириш учун мўлжалланган.
  3. Ҳажмли маҳсулотларни ўраш учун қоплар: кийим-кечак, матолар, той пахта, резина буюмлар. Транспорт компаниялари томонидан ўрта габаритли юкларни қадоқлаб жойлаштириш учун кенг қўлланилади.

Барча турдаги қопларда логотипларни ёзиш ва тасвирларни чуқур босиш имкони бор. Сочилувчан озиқ-овқат маҳсулотлари ва химикатлар учун ПЭ иловали қоплар таклиф қилинади. Мижозларнинг талабларига кўра бир ёки икки томони БОПП плёнкали ламинация билан қопланган қоплар тайёрлаб берилади. Шунингдек, буюртма талабларига мувофиқ турли кўриниш ва ўлчамдаги қопқоқли, коробкасимон полипропилен қоплар ишлаб чиқарилади.

Барча ишлаб чиқарилган қоплар сифат назоратидан ўтказилади ва стандартларга мувофиқ  ишлаб чиқариш ва лаборатория шароитларида ўрганиб чиқилади.

Барча ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг Мувофиқлик сертификати ва Санитария-эпидемиологик хулосаси мавжуд.

 

 

Ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифати

Ҳар қандай сочилувчан маҳсулотни транспортда ташиш ва сўнгги истеъмолчига етказиб бериш яхши ва ишончли ўрамни талаб қилади.

Полипропилен қоплар барча турдаги сочилувчан маҳсулотларни қадоқлаш, ўраш учун қулай ҳисобланади ва улар ўз хусусиятига кўра  қоғозли, зиғир толали ва эшилган арқонлардан яхшироқдир. Бирламчи хом ашёдан тайёрланган қоплар оқ рангга эга бўлади ва пропилендан тайёрланган бошқа қоплар орасида энг ишончли ҳисобланади.

Полипропилен қоплар — қулай, ихчам ва фойдаланиш учун оддий бўлган ўрам турларидан бири. Улар оммавий истеъмол қилиш мумкин бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини қадоқлаш учун мўлжалланган бўлиб, улардан озиқ-овқат маҳсулотлари, қурилиш материаллари, турли ўғитлар ва бошқаларни майда улгуржи ва чакана савдо қилишда ўраладиган буюм сифатида фойдаланилади.  

Полипропилен қоплар нимаси билан ўзига тортади?

  • Улар юқори механик ва зарбдор мустаҳкамликка эга
  • Полипропилен мато бир неча марта букиш ва ейилишга чидамли
  • Қайнаб турган сув ва ишқор таъсирига юқори даражада қаршиликка эга
  • Полипропилен қоплар паст ҳароратга чидамли ( —70°С гача)
  • Полипропилен қоплар юқори ҳароратга чидамли (+100°С гача)
  • Полипропилен қоплар учун органик эритувчилар қўрқинчли эмас
  • Полипропилен қоплар эрозия – емирилишга учрамайди
  • Полипропилен қопларда юқори фаол даражадаги моддалар сақланганда парчаланмайди
  • Полипропилен қоплар аъло даражадаги диэлектрик – электр ўтказмайдиган хусусиятларга эга
  • Кичик оғирлик – полипропилен қопларнинг анча аҳамиятга эга бўлган устунликларидан бири
  • Полипропилен қоплар — ўрамнинг экологик тоза туридир!

Барча ишлаб чиқарилган қоплар сифат назоратидан ўтказилади. Ҳар бир олинган маҳсулот корхонанинг ишлаб чиқариш ва лаборатория шароитларида ўрганиб чиқилади.

Бизнинг ишлаб чиқариш цехларимизда тайёр маҳсулотни назорат қилишнинг қуйидаги босқичлари ўтказилади:

  • Ташқи кўриниши. Кўз билан кўриш орқали тешиклар мавжудлиги, нотекис чоклар ва бошқа механик камчиликлар текширилади.
  • Ўлчамга мослигини текшириш.
  • Массаси.
  • Қопнинг қалинлиги ўлчанади. 
  • Газлама ва чокларнинг юкланганда ёрилиши текширилади. 
  • Буюмнинг қуёш нурларига чидамлилиги текширилади.
  • Бўлиши керак бўлмаган ҳидлар мавжудлиги текширилади.

Барча ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сертификацияланган ва стандартнинг юқори талабларига жавоб беради.

Озиқ-овқат маҳсулотларини қадоқлаш учун ишлатиладиган полипропилен қоплардан фойдаланишнинг хавфсизлиги Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигининг санитария-эпидемиологик хулосасига кўра гигиеник сертификат билан тасдиқланган.

Ишлаб чиқарилаётган полипропилен қопларнинг барқарор кафолатланган сифатини таъминлаш мақсадида, шунингдек корхона фаолиятининг барча мақсадларини тўғри шакллантириш, бунда истеъмолчилар талабини эътиборга олиш ва ички жараёнларни аниқ белгилаш ва уларни бошқариш мақсадида 2015 йили МЧЖ шаклидаги «SIRDARYO MEGA LUKS» Қўшма корхонасида ISO 9001: 2015 сифат тизими жорий этилди.

Яшириш