Австриянинг «Starlinger & Co. Geselschaft m.b.H.» компанияси билан қадоклаш материаллари ва БИГ-БЭГлар ишлаб чиқариш бўйича қўшимча технологик линияларни етказиб бериш режалаштирилмокда

2019 йилнинг 1-ярим йиллигида қадоклаш материаллари ва БИГ-БЭГлар ишлаб чиқариш бўйича Австриянинг “Starlinger & Co. Geselschaft m.b.H.” компанияси билан 29,0 миллион евролик технологик линияларини қўшимча равишда етказиб бериш ва ишга тушириш режалаштирилмоқда ва бу билан полипропиленни қайта ишлаш ҳажми ойига 4-5 минг тоннагача ўсиши кутилмоқда.

Маълумки, бу соҳада 45 йил давомида фаолият юритаётган Австриянинг «Starlinger» компанияси қоплар, пластик ленталардан тайёрланган ўров матолари ва техник текстиллар тайёрлаш учун ускуналар ишлаб чиқариш бўйича жаҳон бозорида етакчи ҳисобланади; 25 йилдан зиёд вақт мобайнида пластмассани иккиламчи қайтадан ишлаш учун ускуналар ишлаб чиқмоқда. 1970 йиллар бошидан бери «Starlinger» компанияси пластик қоп матолари, яъни  қопламали ва қопламасиз қоплар, қайтадан тўқилган матоли қоплар, қопқоқли қоплар, FIBC («биг-бэг») контейнерлари, ёки ост қисми тўғри бурчакли қопқоқли қоплар ишлаб чиқариш учун юқори сифатли ускуналар етказиб бермоқда.  

Қадоқлаш материаллари ишлаб чиқаришнинг янги ишланмалари ва энг замонавий технологияси ва иккиламчи қайтадан ишлаш ўз харажатларини қоплайди. Масалан, цемент ишлаб чиқарувчилар барча логистик занжир давомида «Starlinger» компаниясида ишлаб чиқилган ва халқаро патент олган AD*STAR® турдаги матоли коробкасимон қопқоқли қопларни тадбиқ этиш туфайли  ёрилиб кетаётган қоплар сонини кескин қисқартиришга эришдилар. Полипропилен матодан тайёрланган бошқа инновацион қадоқлаш материаллари орасидан таг қисми замокли ва қўл тиқадиган қисми кесилган ва бир неча поғонали, бир неча марта ишлатиш мумкин бўлган сумкалар ёки FFS иловалаларни (қолиплаш, тўлдириш, чоп этиш) кўрсатиш мумкин.

Технологиялар соҳасида, шунингдек «Starlinger» маҳсулотларини ишлаб чиқишда рентабеллик ва экологик жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда тегишли жабҳаларда сифат стандартларидан максимал даражада фойдаланишга катта эътибор қаратилмоқда.

2007 ва 2012 йилларда «Starlinger» компанияси ўз соҳаси бўйича экспорт билан шуғулланганлиги учун энг илғор ва инновацион корхона сифатида Австрия мукофоти билан тақдирланган. Ҳаммаси бўлиб «Starlinger» компаниясида 750 га яқин ходимлар иш билан банд, йиллик товар айланмаси 250 миллион еврони ташкил қилади. 130 мамлакатдаги буюртмачиларнинг ижобий тажрибаси ускуналарнинг юқори даражада сифатли эканлигидан далолат беради.

«Starlinger» компаниясининг кенг кўламли сервис хизмати дунёнинг турли мамлакатларига кўмаклашиш билан бир қаторда техник консалтингни ҳам ўз ичига олади, компания ходимлари бу консалтинг доирасида буюртмачиларга «Starlinger» ускуналарини ўрнатиш орқали энг яхши натижаларга эришишда ёрдамлашадилар. Бразилия, Хитой, Ҳиндистон, Индонезия, Мексика, Россия, Жанубий Африка, Таиланд, АҚШ ва Ўзбекистонда шахсий филиаллари, шунингдек кўп сонли ҳудудий вакилларининг мавжудлиги буюртмачиларга яқинликни таъминлайди.