Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташрифи ҳақида

19 феврал куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятининг Сирдарё туманига ташриф буюрдиБу ерда мамлакат раҳбари йирик корхоналар фаолияти билан танишди. Ташриф давомида МЧЖ «SIRDARYO MEGA LUKS» ҚК бош директори Норматов Мухиддин Эркинович президент билан учрашди ва унга янги лойиҳалар тақдимотини кўрсатди. Янги лойиҳалар қарийиб 5000 дан зиёд янги иш ўрни яратиш, туман инфраструктурасини яхшилаш, экспорт ҳажмини ошириш ва иқтисодиётга ижобий таъсир кўрсатиш имконини беради. Айтиш жоизки, Президент Шавкат Миромонович Мирзиёев корхона фаолиятини ижобий баҳолади ва келажакдаги янги лойиҳаларга ишонч билдирди.

Эслатиб ўтамиз бу корхона раҳбарининг Ўзбекистон Республикаси президенти билан охирги 10 ойдаги иккинчи учрашувидир.