Brückner Group GmbH” немис компанияси билан шартнома имзоланди

Бундан ташқари, “Brückner Group GmbH” немис компанияси билан БОПП плёнка ишлаб чиқариш бўйича 2 та линия сотиб олиш учун шартнома имзоланган.

1960 йилдан бошлаб Брюкнер плёнкаларини мослаштириш технологияси бўйича ишлаб келаётган бўлинма плёнка ишлаб чиқариш бўйича линиялар тармоғига доимо янгиликлар киритиб бориб, ўзининг етакчилик мавқеини муваффақиятли равишда ушлаб турибди. Ҳозирги вақтда биаксиал-ориентирли плёнкалар ишлаб чиқариш саноатидаги барча инвестицияларнинг ярмидан кўпи Брюкнер ускуналари ҳиссасига тўғри келади. 

Полипропилен (PP) шак-шубҳасиз биаксиал-ориентирли плёнкалар (БОПП) ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган энг кенг тарқалган полимер ҳисобланади.

БОПП плёнканинг (биаксиал-ориентирли плёнкалар) синтетик ва табиий ўров материалларининг кўплаб турлари ичида бугунги кунда  целлофан, фольга – зар қоғоз, полиамид ёки полиэтиленфторат (ПЭТ) каби рақобатчиларга тегишли турлари етакчи ўринларни эгаллаб келмоқда. Шуниси ажабланарли эмаски, у ўзининг яқин рақиблари билан таққослаганда қуйидаги бир қанча афзалликларга эгадир:

  • кам зичлик ва оғирликда юқори мустаҳкамлик;
  • турли мақсадлар учун нисбатан арзон нарх ва бой ассортимент;
  • юқори ва паст ҳароратларга чидамлилик;
  • БОПП плёнкасининг турига боғлиқ ҳолда шаффофликнинг турли даражасига эга, шунингдек босма ёки металл қоплама устидан қоплаш учун мос келади;
  • статик электр энергия тўпланиши, ялтироқликдан ҳимоя қилиш ва бошқа шу каби янги хусусиятлар берувчи, янги қатламлар қўшиш имконияти;
  • ёруғлик, юқори намлик ва кислород таъсирига чидамлилиги сабабли озиқ-овқат маҳсулотларини ўрашда жуда қўл келади;
  • микроб, моғорлар таъсирига чидамли;
  • ўз ҳидига эга эмас;
  • қайта ишлаш, хусусан, қайнатиш, босиш, ламинация қилиш, кесишнинг қулайлиги.