Янги технологик линия усун дастлабки тўлов тўланди

«Brückner Group GmbH»

2019 йил 28 февраль куни БОПП плёнкаси ишлаб чиқариш бўйича 2 та линия ҳарид қилиш учун тузилган шартномага мувофиқ Германиянинг «Brückner Group GmbH» компаниясига  шартнома қийматининг дастлабки 15%лик тўлови  4,42 млн АҚШ доллари тўланди. Шартномага кўра ишлаб чиқариш линияларининг биринчи партияси 2020 йилда етказилади.
Эслатиб ўтамиз, Германиянинг «Brückner Group GmbH» компанияси пластик ва қадоқлаш саноати технологияларини ишлаб чиқариш буйича дунёдаги энг етакчи компаниялардан бири саналади. БОПП плёнкаси ишлаб чиқариш линияси эса Ўзбекистонда илк бор бизнинг компания томонидан йўлга қўйилмоқда.