Бўш иш ўринлари

МЧЖ шаклидаги «SIRDARYO-MEGA-LUKS» Қўшма Корхона жамоаси  — унинг асосий қиймати.

Биз ўз ходимларимиздаги ютуқларга эришиш учун бўлган интилиш, жамоа билан ишлашга тайёр бўлиш ва ўз зиммасига масъулиятни олишдек фазилатларни қадрлаймиз.

МЧЖ шаклидаги «SIRDARYO-MEGA-LUKS» Қўшма корхона ўз ходимларининг мавқелари ўсиши ва маҳоратлари ортиб бориши учун кенг имкониятлар тақдим этади.

Бизнинг жамоамиз – бу  истеъдодли, ўз олдига аниқ мақсад қўйган ва инсонларни муваффақиятга йўналтира олган малакали ходимлардан иборат бўлган жамоадир.

МЧЖ шаклидаги «SIRDARYO-MEGA-LUKS» Қўшма корхонанинг узоқ муддатли муваффақиятининг гарови – бу ходимларнинг самарали ишлашга, ривожланишга, янгиликларни ўрганишга бўлган интилиши ва тайёрлигидир. Шу сабабли ҳам Қўшма корхона ўз фаолиятида ижтимоий масалалар ва кадрлар сиёсатида юқори стандартларга амал қилади.

Биз ўз сафларимизда МЧЖ шаклидаги «SIRDARYO-MEGA-LUKS» Қўшма корхона юксак мақсадларига эришишида ўзининг куч-ғайрати ва малакали билими билан кўмаклашадиган мутахассислар пайдо бўлишини қўллаб-қувватлаймиз.

Қўшма корхона полимер маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва уни қайтадан ишлаш соҳаси бўйича хизмат мавқеини оширмоқчи бўлган янги ходимлар, шу касб бўйича олий ўқув юрти битирувчиларини ўз сафларига қабул қилишга ҳар доим тайёрдир. Одатда улар ўз меҳнат фаолиятларини ўзларига тегишли мутахассисликлар, касблар бўйича Қўшма корхонанинг ишлаб чиқариш цехларидаги иш ўринларида бошлайдилар. Ишнинг биринчи кунларидан бошлаб ёш ходимлар корхонанинг тажрибали мутахассисларидан ёрдам ва кўмак оладилар, улар янги ходимларнинг корхона муҳитига мослашишларига ёрдамлашадилар ва ишлаб чиқаришнинг ўзига хос хусусиятлари билан таништирадилар.

Бугунги кунда ишлаб чиқаришда тайёргарлик ва ишлаб чиқариш бўйича қайта таълимдан ўтган 650 дан ортиқ малакали ходимлар ишлаб келмоқда. Амалдаги корхонада полипропилендан маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича модернизация –замонавийлаштиришни амалга ошириш жараёнида ходимлар сони 2500 нафаргача кўпаяди.

Ишга қабул қилиш танлов асосида амалга оширилади. Сиз ўз резюмеингиз – ўз ҳақингиздаги маълумотларни электрон манзилимизга жўнатишинигиз мумкин: info@sirdarya-mega-luks.com, бу маълумотлар МЧЖ шаклидаги «SIRDARYO-MEGA-LUKS» Қўшма корхонанинг Ходимлар билан ишлаш бўлимига кўриб чиқиш учун юборилади.  

Номзодлар қизиқтирган ҳолатларда улар қўшимча равишда хабардор қилинади ва суҳбатга таклиф этиладилар.


(Русский) Трейд маркетолог

от 2 500 000 сум


(Русский) Менеджер по продукту

от 2 500 000 сум


(Русский) Менеджер по продажам

от 2 500 000 сум


(Русский) Специалист контакт центра

от 2 500 000 сум


(Русский) Ведущий специалист

от 2 500 000 сум